Yangiliklar

Халқ депутатлари Сардоба тумани Кенгаши

Халқ депутатлари Сардоба тумани Кенгаши 2-Дўстлик, ва 3-Чўлқувар округларидан сайланган Ж.Отажонов, А.Жўмартовлар Дўстлик маҳалласи туман ихтисослаштирилган мактаб биносида сайловчиларга ҳисобот йиғилишлари бўлиб ўтди.

    ✅Учрашувда депутатлар 2025-йилнинг биринчи чорагида олиб борган ишлари ва фаолиятлари бўйича ҳисоботларини бердилар.

    ✅Маҳалла Фуқаролар йиғинлари раисларининг май ойида сайлови бўлиб ўтиши бўйича тушунчалар бериб ўтди. 

    ✅ Шундан сўнг сайловчиларни қийнаётган муаммолар,таклифлар эшитилди.Муаммолар ечими бўйича тадбирда иштирок этаётган туман ташкилот раҳбарлари билан бирга чора-тадбир белгиланди. Туман даражасидаги муаммолар бўйича туман мутасаддиларига "депутатлик сўров" юборилишига келишилди.

Халқ депутатлари Сардоба туман Кенгаши Котибияти.

Slide 1 of 7