Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Хalq deputatlari Bo‘ston tumani Kengashining navbatdagi 5-sessiyasi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
"Маҳалла шифохона пунктлари"лари фаолиятини депутатлик назорати тартибида ўргандилар
янв.21
Бўстон тумани депутати ташаббуси билан ёшлар саёхати уюштирилди
янв.21
Депутат ташаббуси
янв.21
Депутат ва ёшлар
янв.21
Аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ечилмоқда
янв.21
Бўстон туманида "Ногиронлиги бор шахсларнинг талаб ва эхтиёжлари, қонуний хуқуқ ва манфаатларини таъминлаш" йўналишидаги ишларни ўрганилди
янв.21
Navbatdagi doimiy komissiya yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Xalq deputatlari Bo‘ston tumani Kengashi doimiy komissiyalari yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 02.02.2024-yildagi PQ-53-sonli qarori ijrosi yuzasidan
Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзбек адабиётининг йирик намоёндаларидан бири, шоир, адиб, олим, саркарда, йирик давлат арбоби, “Буюк Бобурийлар сулоласи” асосчиси

Бобур 1483 йили 14 февралда Андижон шаҳрида, Фарғона улусининг ҳокими Умаршайх Мирзо ва асли чингизийлардан бўлган малика Қутлуғ Нигор Хоним оиласида дунёга келади. “Бобур” сўзи форсий тилидан “бабр”, яʼни “барс”,“йўлбарс” деган маънони билдиради. Бобурнинг отаси Умаршайх Мирзо Соҳибқирон Амир Темур авлодидан. Амир Темурнинг учинчи ўғли Мироншоҳ Мирзонинг эвараси бўлган. Бобурнинг онаси Қутлуғ Нигор-Хоним мўғул хонларидан бири Юнусхоннинг қизи бўлган.

Бобур ҳукмронлиги даврида Ҳиндистон гуллаб-яшнайди. Адабиёт, санʼат, шаҳарсозлик ривожланади. Унинг ўғиллари ва авлодлари даврида Ҳиндистон қудратли мамлакатлардан бирига айланди. Бобурнинг авлодлари бобосининг бунёдкорлик ишларини муносиб давом эттиришади. Мамлакатда мукаммал маънавий-руҳий муҳит вужудга келади. Ҳиндистон тарихида Бобурнинг аҳамияти ниҳоятда катта. Йирик ҳинд олими Жавоҳарлаъл Неру у ҳақида шундай дейди: “Бобур Ҳиндистонга келгандан кейин катта силжишлар юз берди ва янги рағбатлантиришлар ҳаётга, санʼатга, архитектурага тоза ҳаво бахш этди, маданиятнинг бошқа соҳалари эса бир-бирларига туташиб кетди”.

Slide 1 of 1