ДЕПУТАТЛИК ФАОЛИЯТИ
Хабарингиз бор бугунги кунда юртимизда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари, маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари ҳамда аҳоли ўртасида кибержиноятларга қарши курашиш ва уларни фирибгарлик қурбони бўлишларини олдини олиш мақсадида тарғибот ишлари кенг олиб борилмоқда.
Шу муносабат билан халқ депутатлари Навбаҳор тумани Кенгаши депутатлари ҳам ушбу тадбирларда фаол иштирок этишмоқда.
Хусусан 19-Кескантерак сайлов округи депутати С.Ражабованинг ташаббуси билан тумандаги Янгихаёт МФЙда ҳам ушбу тадбирлар самарали ташкил этилмоқда.
Маҳалла ҳудудиди ободонлаштириш бўйича ишчи гууҳлар ташкил этилиб аниқланган муаммолар жойида бартараф этилмоқда, кузги кўчат экиш ишлари кенг олиб борилмоқда ва кибержиноятларга қарши курашиш борасида аҳоли орасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.