Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Янги илм маскани — янги имкониятлар сари қадам.

 Янги илм маскани — янги имкониятлар сари қадам.

16-Навоий сайлов округи ҳудудида Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти бош мутахассиси Х. Холмирзаев, 41-Ёрқўрғон сайлов округидан халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати Ф. Хусанова, шунингдек, туман Кенгаши депутатлари — 14-Деҳқон сайлов округидан Ф. Эгамбердиева ҳамда 11-Янгичек сайлов округидан Х. Солиева Бобораҳим Машраб хусусий мактабининг очилиш маросимида иштирок этдилар.
Таъкидлаш жоизки, замонавий таълим талаблари асосида барпо этилган мазкур илм маскани Наманган вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Ш. Абдуразақов ҳамда сенатор И. Нажмиддиновлар иштирокида тантанали равишда очиб берилди.
Янги хусусий мактабнинг ташкил этилиши ҳудудда таълим сифатини ошириш, ўқувчилар учун замонавий ва қулай таълим муҳитини яратиш, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида муҳим қадам бўлди.
Бобораҳим Машраб хусусий мактабининг асосий мақсади — ўқувчиларга замонавий ва сифатли таълим бериш.

Slide 1 of 1