Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
IJTIMOIY HIMOYA — INSON QADRI MEZONI: MAHALLADA EHTIYOJMAND AHOLIGA KO‘RSATILAYOTGAN XIZMATLAR VA YARATILAYOTGAN IMKONIYATLAR O'RGANILDI.
янв.21
DOIMIY KOMISSIYA FAOLIYATI DOIRASIDA O‘RGANISH ISHLARI AMALGA OSHIRILDI
янв.21
AHOLIGA SIFATLI TIBBIY XIZMAT KO‘RSATILISHI HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
MAHALLASDA XOTIN-QIZLAR MASALASI
янв.21
MAHALLADA HOKIM YORDAMCHISI FAOLIYATI TAHLIL QILINDI
янв.21
MAHALLADA HOKIM YORDAMCHISI FAOLIYATI OʻRGANILDI
янв.21
MAHALLADA KAMBAG‘ALLIKNI QISQARTIRISH VA IJTIMOIY HIMOYA ISHLARI TAHLIL QILINDI
янв.21
AHOLINING IJTIMOIY EHTIYOJMAND QATLAMLARIGA KO‘RSATILAYOTGAN XIZMATLAR HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
MAHALLADA OLIB BORILAYOTGAN ISHLAR O‘RGANILDI
янв.21
“MAHALLADA XOTIN-QIZLAR MASALALARI DOIMIY E’TIBOR MARKAZIDA”
Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Р. Туйчиев ва Д. Даминов ҳамда Норин туман Кенгаши раиси М. Режабовлар томонидан ҳудудда спортни қўллаб-қувватлаш ва ёшлар учун замонавий спорт инфратузилмасини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

 Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Р. Туйчиев ва Д. Даминов ҳамда Норин туман Кенгаши раиси М. Режабовлар томонидан ҳудудда спортни қўллаб-қувватлаш ва ёшлар учун замонавий спорт инфратузилмасини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.


Ўрганиш давомида вилоят Кенгаши депутати Р. Туйчиев ташаббуси билан Норин тумани Норинкапа қишлоғи ҳудудида узоқ йиллар давомида қаровсиз ҳолга келиб қолган футбол майдонини қайта тиклаш ва замонавий спорт мажмуасига айлантириш бўйича амалга оширилган ишлар кўриб чиқилди.



Хусусан, депутат ҳамда маҳалла ёшлари ҳамкорлигида “Ташаббусли бюджет” лойиҳасига “Замонавий стадион қуриш” таклифи киритилиб, аҳоли томонидан фаол
қўллаб-қувватлангани натижасида 1 миллиард 400 миллион сўм маблағ ютиб олиниб замонавий стадион барпо этилди.


Мазкур ташаббус орқали ёшларни оммавий спортга жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда
ҳудудда спорт инфратузилмасини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилди.



Ўрганиш давомида депутат Р. Туйчиев томонидан аҳоли манфаатларини таъминлаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ва ҳудудда ижтимоий аҳамиятга эга ташаббусларни амалга ошириш борасида олиб борилган ишлар эътироф этилди.
 

   

Slide 1 of 3