Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
MAHALLADA HOKIM YORDAMCHISI FAOLIYATI TAHLIL QILINDI
янв.21
MAHALLADA HOKIM YORDAMCHISI FAOLIYATI OʻRGANILDI
янв.21
MAHALLADA KAMBAG‘ALLIKNI QISQARTIRISH VA IJTIMOIY HIMOYA ISHLARI TAHLIL QILINDI
янв.21
AHOLINING IJTIMOIY EHTIYOJMAND QATLAMLARIGA KO‘RSATILAYOTGAN XIZMATLAR HOLATI O‘RGANILDI
янв.21
MAHALLADA OLIB BORILAYOTGAN ISHLAR O‘RGANILDI
янв.21
“MAHALLADA XOTIN-QIZLAR MASALALARI DOIMIY E’TIBOR MARKAZIDA”
янв.21
“AHOLINING SANITARIYA-EPIDEMIOLOGIK OSOYISHTALIGI TOʻGʻRISIDA”GI QONUN IJROSI OʻRGANILDI
янв.21
5-SONLI MAKTABGACHA TAʼLIM TASHKILOTIDA TARBIYALANUVCHILAR UCHUN YARATILGAN SHART-SHAROITLAR OʻRGANILDI
янв.21
19-may — Xalqaro shifokorlar kuni
янв.21
DEPUTAT SO‘ROVI YUBORILDI
Янгиқўрғон туманида қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган йўл қурилиши ишлари ўрганилди.

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Н. Муҳаммадиева, Д. Хатамова ҳамда Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутатлари ва котибият ходимлари томонидан ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари жойига чиққан ҳолда кўздан кечирилди.

Ўрганиш давомида Жаҳон банки молиявий кўмагида амалга оширилаётган қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳаси доирасида “Гулшан” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ички йўлларни асфальтлаш ишлари билан яқиндан танишилди.

Маълум қилинишича, ушбу лойиҳа учун Жаҳон банки томонидан 1,6 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилган бўлиб, жами 4,5 километр йўлни асфальтлаш режалаштирилган. Айни вақтда ҳудуднинг 700 метр қисмида асфальт ётқизиш ишлари муваффақиятли якунланган.

Ўрганиш жараёнида йўл қурилишининг сифати, асфальт қопламасининг белгиланган техник талабларга мувофиқлиги, ишлар жадаллиги ҳамда аҳоли учун яратилаётган қулайликлар атрофлича таҳлил қилинди. Шу билан бирга, мутасадди ташкилот вакилларига қурилиш ишларини белгиланган муддатларда ва юқори сифат даражасида якунлаш юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Slide 1 of 4