МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан Нурафшон сайлов округида жойлашган 27-сонли мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида муассасанинг моддий-техник базаси, биноларнинг ҳолати, ободонлаштириш ишлари, болалар учун яратилган шарт-шароитлар, озиқ-овқат таъминоти ва санитария-гигиена талабларига риоя этилиши кўздан кечирилди.
Шунингдек, муассаса раҳбарияти ва масъул ходимлар билан суҳбат ўтказилиб, фаолият жараёнида учраётган муаммо ҳамда камчиликлар муҳокама қилинди.
Аниқланган масалаларни бартараф этиш ва мактабгача таълим ташкилотидаги шароитларни янада яхшилаш мақсадида тегишли ташкилотларга тақдим этиш ҳамда уларнинг ижросини назоратга олиш белгиланди.