МАМАЙ МАҲАЛЛАСИДА КЎЧАМА-КЎЧА ЎРГАНИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ёқубжонов Жаҳонгир Зокиржонович томонидан сайлов округи ҳудудидаги Мамай маҳалласида кўчама-кўча ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида аҳоли билан бевосита мулоқот қилиниб, уларни қийнаб келаётган муаммо ва таклифлар тингланди. Шунингдек, ички йўллар, ичимлик суви ва электр таъминоти, кўчаларни ёритиш, ободонлаштириш ҳамда бошқа инфратузилма масалалари жойида кўздан кечирилди.
Аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олиниб, тегишли ташкилот ва мутасаддиларга депутатлик сўровлари юбориш ҳамда уларнинг ижросини назоратга олиш белгиланди.
Мамай маҳалласида аҳоли мурожаатларини манзилли ўрганиш ва ижобий ҳал этишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.