204 СОНЛИ ҚАРОР ТАРҒИБОТИ
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Алланова Гулбаҳор Ескабуловна томонидан Учқудуқ туман ММТБга қарашли 18 умумий ўрта таълим мактабида мактаб педагог ходимлари ва ишчи ходимлари иштирокида Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги 204-сонли қарорини ўрганиш юзасидан йиғилиш ўтказилди. Депутат ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунчалар бериб ўтди.