Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ТАРАҚҚИЁТИ УЧУН ЯНГИ БОСҚИЧ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР АНИҚ ВА МАНЗИЛЛИ
янв.21
DEPUTAT ESHITUVI
янв.21
Беруний тумани "Халқ минбари" газетасининг 2026-йил 16-феврал кунги 3-сонида депутатлар фаолияти
янв.21
Президент ислоҳотлари ва тадбиркорлик: ҳудудий тараққиётнинг мустаҳкам пойдевори
янв.21
Deputat faoliyati Murojaat va natija
янв.21
ДЕПУТАТ ЎЗ ФАОЛИЯТИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТ БЕРДИ
янв.21
Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгаши депутати П.Раззакова Шоббоз овул фуқаролар йиғинида учрашув ўтказди.
янв.21
Беруний тумани "Халқ минбари" газетасининг 2026-йил, 31-январь кунги 2-сонида депутатлар фаолияти
янв.21
Xalq deputatlari Beruniy tuman Kengashining yigirmanchi sessiyasi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
Мурожаатномада устувор йўналиш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.
ИРРИГАТЦИЯ ВА МЕЛЕОРАЦИЯ ОБЪЕКТЛАРИНИ ҚУРИШ ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ДАСТУРИ ДЕПУТАТЛАР НАЗОРАТИДА

 Ромитан тумани учун катта муаммо бўлиб келаётган сув танқислигига сабаб, туманни асосий қисмини сув билан таъминловчи Чавкар хўжаликлараро каналидир. Каналдан 2021-2022 йил вегетация даври учун ажратилган 63.724 млн.м3 ҳамда 2022 йил вегетация даври учун ажратилган 21.86 млн.м3 сув миқдорини ўз вақтида олишнинг имкони йўқ эди. Оқибатда худудлардаги фермер хўжаликларига сув етишмовчилиги тез-тез юзага келди. Вегетация даврида “Чавкар” хўжаликлараро каналидан максимал 10.0 м3/сек сув ўтказилганда канал дамбасидан туман марказидаги хонадонлар уйи олдига сув тошиб кетиш холатлари кўпайди. Кўп холларда ахоли томонидан қурилган уйлар ва биноларга зарар етди. Каналда 1988 йилда қисман реконструкция ишлари амалга оширилган холос. Бугунги кунда “Чавкар” хўжаликлараро каналининг гидроузелида
жойлашган Қўрғон Бобо Ҳазорбоғ Вағани Янгиариқ, гидротехник иншоотлари маънан эскириб яроқсиз ҳолга келган.
Ушбу гидроузелда сув кам бўлган ҳолларда сув айланмаси (водообород) йўлга қўйилганида гидротехник иншоотларини тўлиқ ишлатиш имкони йўқлиги сабабли “Ирригатция ва мелеорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш дастури”га киритилди. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари А.Гулбоев, Ж.Муяссаровлар дастур ижросини ўрганди. Дастурга асосан Муғён каналини реконструкция қилиш учун (7.2 км) 6,1 млрд сўм, Чавкар каналини реконструкция қилиш учун (6.2 км) 9,0 млрд сўм, Қўрғон каналини реконструкция қилиш учун (5.6 км) 4,6 млрд сўм, Янги ариқ (кўлипалос) каналини реконструкция қилиш учун (3,8 км) 2,850 млрд сўм маблағлар ажратилган. Бугунги кунда “Тўпаланг холдинг HPD ” нинг 200 дан ортиқ ишчи ходимлари 60 дан ортиқ техникалар билан объектни ўз муддатида топшириш учун жонбозлик кўрсатмоқда. Ўрганиш жараёнида Қўрғон каналида 90%, Чавкар каналида 80%, Янги ариқ каналида 65% Муғён каналида 65 % иш амалга оширилган. Реконструкция ишларининг бориши депутатлар назоратида.  

Slide 1 of 1