Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ТАРАҚҚИЁТИ УЧУН ЯНГИ БОСҚИЧ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР АНИҚ ВА МАНЗИЛЛИ
янв.21
DEPUTAT ESHITUVI
янв.21
Беруний тумани "Халқ минбари" газетасининг 2026-йил 16-феврал кунги 3-сонида депутатлар фаолияти
янв.21
Президент ислоҳотлари ва тадбиркорлик: ҳудудий тараққиётнинг мустаҳкам пойдевори
янв.21
Deputat faoliyati Murojaat va natija
янв.21
ДЕПУТАТ ЎЗ ФАОЛИЯТИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТ БЕРДИ
янв.21
Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгаши депутати П.Раззакова Шоббоз овул фуқаролар йиғинида учрашув ўтказди.
янв.21
Беруний тумани "Халқ минбари" газетасининг 2026-йил, 31-январь кунги 2-сонида депутатлар фаолияти
янв.21
Xalq deputatlari Beruniy tuman Kengashining yigirmanchi sessiyasi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
Мурожаатномада устувор йўналиш бўйича тарғибот тадбири ўтказилди.
ЯНГИЛИК--ЯХШИЛИК  ЖАРЧИСИ.

   Туман  Кенгаши депутати Шерали Тоҳиров  ўз хонадонида 60    миллион сўмли  қуёш панеллари ўрнатиб,ўз оиласидаги  барча ижтимоий қурилмалар--чироқлар,сув иситиш мосламалари,телевизор,электр печ ва бошқаларни бир меъёрида ишлашини таъминламоқда.

     Депутат   фақат ўз оиласида эмас ушбу янгиликни бутун--14-Урганжиён сайлов округидаги хонадонларига ёйишга ҳам ҳаракат қилмоқда.

    --Бунинг афзалликлари нимада?--савол берамиз Шерали Тоҳировга:

          --Урганжиён   маҳалласида   йил бошидан қуёш панеллари ўрнатиш бўйича  режалар  белгилаб олинган эди. 

Жумладан:

Мухаммедов Шавкат,  Баротов Махмур хонадонига 3  киловатли, Назаров Аҳрор,  Асадов Элбек, Саъдуллаев Нодирлар   хонадонларида   4-5 киловатли  қуёш панелларини  ўрнатишди.Бундан ташқари яна бир неча хонадонларга ушбу қуёш панелларини ўрнатиш жараёни давом этмоқда. Ўрнатилган хонадон эгалари билан сухбатлашганда бу панел ёрдамида хонадонларидаги барча маиший техника воситалари-- чироқлар,  иситиш мосламаси, электр печ ва бошқа воситалардан бир меъёрида фойдаланиш, электр энергиясига бўлган эҳтиёжни қондириш мумкин, энг асосийси хонадонда узлуксиз электр энергияси таъминланишини айтиб ўтдилар.   Бу ишлар маҳаллада тўхтаб қолмаслиги аҳоли ва тадбиркорларга тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича туманда ва махаллаларда мутахассислар билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари банк кредитлари асосида қуёш панелларини ўрнатиш ва кредит маблағларини оворагарчиликсиз расмийлаштириб бериш мақсадида туман банклари билан тизимли ишлар ва тарғиботлар амалга оширилиб келинмоқда.

     Жонкуяр депутатнинг фидойилиги сабаб янгилик афзалликлари энг аввало ўз оиласида,сўнг эса сайловчилари хонадонларида бўй кўрсатмоқда.

     Бундай фидойиликни наинки туман Кенгаши депутати Шерали Тоҳиров,балки барча депутатлар,раҳбарлар амалга оширмоғи лозим.

Slide 1 of 1