Жойларда жамоатчилик назоратини тизимли олиб боришда худудлардаги ҳалқ вакиллари хам ўз хиссаларини қўшиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг раисининг 2024 йил 4 апрелдаги №KQ-706-IV қарорида белгиланган йўл харитасидаги вазифаларни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатларига дастур доирасида ижросини жамоатчилик назоратини олиб бориш белгиланган. Жорий йил 17 апрел куни “Адолат”СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси ,вилоят депутати Ж.Комилов ва “Адолат” СДП Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Э.Абдурахмонов биргаликда Гулистон шаҳар “Боғишамол”МФЙ худудига янги дренаж ўрнатиш масаласи юзасидан Сирдарё вилоят насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи Д.Абдуллаев билан ўрнатилиши лозим бўлган янги дренаж тизимларини ўрнатиш масаласида жойига борган холда маълумот олинди ва мутасадди ташкилотлар билан хамкорликда ижро қилишга келишиб олинди.