1-июн - "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола бу дунё, бу ҳаёт мазмунининг ажралмас қисмидир. Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Ҳ.Обидова томонидан болажонларни кўзларида табассум уйғотиш ва кўтаринки кайфият улашиш мақсадида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир якунида барча болажонлар учун аталган совғалар улашилди.