Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги “2024-2026 йилларда Ўзбекистон Респулбикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-404 сонли қарори асосида Ромитан туман Ифтихор маҳалла фуқаролар йиғинидаги 17-умумтаълим мактабини реконструкция қилиш ишлари Ромитан туман Кенгаши депутати О.Исломова томонидан депутатлик назоратига олинди.