Кимки бир кунгли бузукнинг хотирин шод айлагай, Онча борким, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай. Алишер Навоий. Муборак Ҳайит байрами арафасида бир кўнгли ўксикни йўқламоқ ҳам савоб ва қадриятдир. Туман Кенгаши депутати Эркин Шарипов нек кунлар арафасида ўзи сайланган Навбаҳор маҳалласидаги оилаларда бўлди. Эҳтиёжманд, беморлар ҳолидан хабар олди. Имконияти доирасида моддий кўмак беришга, уларнинг кўнглини олишга ҳаракат қилди.