Барчамизга маълумки, мамлакатимизда давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини таъминлаш, вакиллик органлари назоратининг самарали ва таъсирчан механизмларини йўлга қўйиш борасида тизимли саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, янгиланган Конституциядан келиб чиқиб, “Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким” тамойилини тўлақонли рўёбга чиқариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 - йил 23 - июндаги “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Бу Фармон маҳаллий даражада давлат ҳокимиятини трансформация қилиш, том маънода халқчил тизимни жорий этишга қаратилган муҳим сиёсий ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди.
O‘zLiDePдан Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгаши депутати Юлдашева Рахима Хаитбаевна