Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Беруний тумани Тиббиёт бирлашмасида Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгаши депутатлари томонидан аҳолининг тиббий хизматлардан фойдаланиш ҳолатини ўрганди
янв.21
Беруний тумани "Халқ минбари" газетасининг 2026-йил 6-март кунги 5-сонида депутатлар фаолияти
янв.21
Deputatlar mahallalarida aholi va bolalar uchun sport inshootlari, umumta’lim maktablari sport zallari va ulardagi sport anjomlari mavjudligi, ularning jihozlari holatini o‘rganish ishlari olib bordi
янв.21
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ТАРАҚҚИЁТИ УЧУН ЯНГИ БОСҚИЧ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР АНИҚ ВА МАНЗИЛЛИ
янв.21
DEPUTAT ESHITUVI
янв.21
Беруний тумани "Халқ минбари" газетасининг 2026-йил 16-феврал кунги 3-сонида депутатлар фаолияти
янв.21
Президент ислоҳотлари ва тадбиркорлик: ҳудудий тараққиётнинг мустаҳкам пойдевори
янв.21
Deputat faoliyati Murojaat va natija
янв.21
ДЕПУТАТ ЎЗ ФАОЛИЯТИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТ БЕРДИ
янв.21
Халқ депутатлари Беруний тумани Кенгаши депутати П.Раззакова Шоббоз овул фуқаролар йиғинида учрашув ўтказди.
"ЯҚИНЛАРИНГДАН ХАБАР ОЛ" ЛОЙИҲАСИ--АМАЛДА.

 Кекса отахону онахонларни чорлаб, ушбу лойиҳанинг моҳиятини тушунтириш, кексалар туризм ойлигида улар дуосини олиш мақсадида бир пиёла чойга таклиф этдик.  

Маҳалла бешлиги ташаббуси туман Кенгаши депутати Махфират Атоевага ҳам маъқул бўлди.  

"Севинч" ошхонасида тўпланган нуронийлар чеҳрасидан меҳр ёғилади. Фахрийлар Сафар Рамазонов, Ҳомид Бозоров,Жўрабой Қаҳҳоров, Шариф Солиев, Назира Раҳмонова, Тўйгул Усмонова, Зуҳра Мўминова, Ҳожар Раҳматова ва бошқалар яқинлардан хабар олиш, меҳр-оқибат, ўлмас қадриятларимиз тўғрисида фикр юритдилар.  

Бундан бир неча йил илгари қишлоғимизда саноқли оилаларда телевизор бор эди. Бутун қишлоқ аҳли ўша хонадонларга тўпланардик. Телевизор кўриш баҳона дийдорлашардик. Ҳозир эса ҳамма нарсамиз бор, оқибатимиз йўқ,-- дейди маҳалла отинойиси Ҳиммат Тошева.  

Баҳсда қўшилганлар маҳалла аҳли ўртасида меҳрли бўлишни тарғиб қилиш, китобхонликни йўлга қўйиш, қўшнилар, дўсту биродарлар
ҳамжиҳат бўлишга келишилди.
 

Туман ҳокими Умеджон Барноев ташаббускори бўлган "Яқинларингдан хабар ол!" лойиҳасини маҳалладаги ҳар бир киши ўзига шиор қилиб олади.  

  

Халқ депутатлари Ромитан туман Кенгаши депутати  

МАХФИРАТ АТОЕВА.  

Slide 1 of 1