35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

“Ёшлар гузари”да ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўрганилди

“Ёшлар гузари”да ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўрганилди

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ержан Ташбенбетов ҳамда Кенгаш котибияти мудири Алишер Жайнаров туман ҳудудидаги парклар, хиёбонлар ва боғларнинг ҳолатини ўрганиш, уларда яратилган шароитларни баҳолаш мақсадида туман марказида янгидан барпо этилган “Ёшлар гузари”да бўлдилар.

Ўрганиш жараёнида гузар ҳудудида олиб борилаётган ободонлаштириш ва тозалик ишлари, аҳоли ва ёшлар учун яратилган шароитлар, янги савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг ишга туширилиши, шунингдек, ҳудудни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларининг бориши билан яқиндан танишилди.

Slide 1 of 2