Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгаши 9-Фитрат сайлов округи депутати Ю.Ўтаганов туманнинг А.Яссавий маҳалласида истиқомат қилувчи тадбиркор Б.Азамовнинг имтиёзли кредит сўраб қилган мурожаати юзасидан жойига чиқиб ўрганиш олиб борди ва унга қуёнчиликни ривожлантириш мақсадида имтиёзли кредит ажратилишига келишиб олинди.