Ўрганиш жараёнида маҳалла ҳудудида амалга оширилаётган йўл қурилиши ва таъмирлаш ишларининг бориши, қурилиш ишларининг сифатли ҳамда белгиланган муддатларда якунланиш ҳолати кўздан кечирилди.
Шунингдек, аҳолининг хавфсиз ва қулай ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида йўл инфратузилмаси, пиёдалар учун шароитлар ҳамда ҳаракат хавфсизлиги билан боғлиқ масалалар таҳлил қилинди.
Депутат томонидан маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш, аҳолига муносиб шарт-шароитлар яратиш, қурилиш ва ободонлаштириш ишлари сифатини ошириш юзасидан масъул ташкилотлар ва маҳалла фаоллари билан муҳокамалар ўтказилди.
Ўрганиш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда ишлар самарадорлигини ошириш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.
Мазкур ўрганишлар аҳоли учун қулай ва хавфсиз муҳит яратиш, маҳалланинг ижтимоий-инфратузилмавий ҳолатини янада яхшилашга хизмат қилиши таъкидланди.