Аҳоли бандлиги масалалари ўрганилди
✅Халқ депутатлари Конимех туман Кенгашининг “Адолат” СДПдан сайланган депутати Олия Бахрамова томонидан туман аҳолиси бандлиги масалаларини ўрганиш мақсадида туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимида ўрганиш олиб борилди.
✅Кенгаш котибияти бош мутахассиси Гулзада Умарова иштирок этган ушбу тадбир давомида ташкилотда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 20 октябрда қабул қилинган “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги ЎРҚ-642-сон Қонуни ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиниб, аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш борасидаги фаолият таҳлил қилинди.