Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини ҳаётга изчил татбиқ этиш, унинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда амалий ижросини янада такомиллаштириш мақсадида туман солиқ инспекцияси, туман маънавият бўлими, маҳалла раислари, маҳалла ёшлар етакчилари ҳамда туман Кенгаши депутатлари иштирокида тегишли муҳокамалар ташкил этилди.
Мазкур муҳокамалар давомида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг асосий устувор йўналишлари, жумладан, инсон қадрини улуғлаш, аҳоли турмуш даражасини ошириш, иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, ижтимоий соҳани такомиллаштириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъулияти ва ролини кучайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Муҳокамалар жараёнида халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгаши котибият мудири У.Холматов томонидан стратегияда белгиланган вазифаларнинг ҳудудлар кесимидаги ижроси таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан аниқ таклиф ҳамда тавсиялар берилди.