Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputat va aholi muloqoti
янв.21
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2025-yil 29-avgustdagi PQ-264-son qarori va Oliy Majlisi Senati Kengashining 2025-yil 17-dekabrdagi KQ-280-V sonli qarori ijrosi
янв.21
Fuqarolar murojaatlari o‘rganildi
янв.21
Deputat maktab jamoasi bilan uchrashuv o‘tkazdi.
янв.21
Deputat maktab jamoasi bilan uchrashuv o‘tkazdi.
янв.21
Xalq deputatlari Baxmal tuman Kengashining o‘n to’rtinchi sessiyasi bo‘lib o‘tdi
янв.21
“Eng namunali mahalliy Kengash” tanlovini tashkil etish bo‘yicha Baxmal tumanida namunali seminari to'g'risida
янв.21
O‘zbekiston va AQSH o‘rtasida qator ikki tomonlama hujjatlar imzolandi
янв.21
Етакчилар сермаҳсул музокараларни якунладилар
янв.21
kuz-qish mavsumiga tayyorlash
#Бугунги_қаҳрамонимиз

#Бугунги_қаҳрамонимиз

Ҳар бир инсоннинг ҳаёти – у босиб ўтган йўл, қилган хизматлари, ортда қолдирган излари билан баҳоланади. Шундай нурли ва ибратли ҳаёт соҳибларидан бири – Ахмедқулов Жўра дода. 

У киши нафақат ўзи танлаган касбнинг ҳақиқий фидойиси, балки оилапарварлик, саховат ва меҳр-муҳаббат тимсолидир.

Қаҳрамонимиз хақида достон китоб ёзса бўладиган хаёт фаолиятлари бор экан, биз қисқароқ жиҳатларини ёритолдик халос. 👇👇👇

Фидокорлик ва ибратга йўғрилган ҳаёт@nurafshaziyo

Ҳар бир инсоннинг ҳаёти – у босиб ўтган йўл, қилган хизматлари, ортда қолдирган излари билан баҳоланади. Шундай нурли ва ибратли ҳаёт соҳибларидан бири – Ахмедқулов Жўра дода

У киши нафақат ўзи танлаган касбнинг ҳақиқий фидойиси, балки оилапарварлик, саховат ва меҳр-муҳаббат тимсолидир.

Жўра дода  ўз ҳаётини халқ хизматига бағишлаган, халқ саломатлиги ва фаровонлиги учун тинмай меҳнат қилган. Санитария-эпидемиология соҳасида узоқ йиллар ишлаб, жамиятга наф келтириш, одамлар манфаати йўлида хизмат қилиш унинг учун энг улуғ бурчи эди. 

Юрагидаги меҳр, инсонларга бўлган ҳурмат ва уларнинг фаровонлигига интилиши туфайли у киши нафақат тиббиёт соҳасида, балки жамоатчилик ишларида ҳам фаол бўлган. Маҳалла оқсоқоллиги, кенгаш депутатлиги унинг ҳақиқий эл ардоғидаги инсон эканлигини кўрсатади.

Ҳар қандай лавозимда бўлмасин, адолатли, ҳалол ва сидқидилдан ишлаши билан танилган. 

У кишининг меҳнати давлат томонидан ҳам эътироф этилиб, "Дўстлик" ордени билан тақдирлангани бежиз эмас.

 Жўра дода нафақат ўз касбининг моҳир устаси, балки юксак оилапарвар инсон ҳамдир. 

У – уч ўғилнинг меҳрибон отаси, набираларининг севимли буваси, умр йўлдошининг содиқ суянчиғи. 

Оиласида ҳурмат ва иззат билан яшаб, фарзандларини меҳнатсеварлик, адолат ва одамийликка ўргатган. У кишининг оиласи жипслиги, меҳр-муҳаббати бугунги ёшлар учун ҳақиқий ибрат мактабидир.

Бироқ, энг ҳайратга соладиган жиҳатлардан бири – Жўра дода 90 ёшида ҳам ёшларга ҳавас келтирадиган даражада серғайрат ва фаолдир. 

Ҳали-ҳануз автомобил бошқариб, ҳаётга бўлган иштиёқини, иродасини намоён этади. 

Бу нафақат жисмоний бақувватлик, балки руҳан бардошлиликнинг ҳам ёрқин намунасидир. 

У киши ҳаётга чанқоқ, ҳар бир кунини мазмунли ўтказишга интиладиган, ҳали-ҳануз ҳам жамоат ишларида фаол иштирок этадиган инсон.

Бундай нурли инсонлар ҳаётда кам учрайди. Улар ўзлари билан нафақат хизмат ва меҳнат намунасини, балки инсонийлик, оилапарварлик, ватанпарварликни ҳам улашиб яшайдилар. 

Жўра дода – ибратли ҳаёт соҳиби, келажак авлод учун мустаҳкам таянч ва улуғ намуналардан биридир.

Slide 1 of 1