Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Maxalla yettiligi hamkorligi
янв.21
Baxmal tumanida "Obod xonadon - obod ko‘cha - obod mahalla" dasturi doirasida ishlari davom etmoqda.
янв.21
Бахмал тумани Фидокор маҳалла фуқаролар йиғинида Ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.
янв.21
Baxmal tumani "Mustaqillik" mahallasida "Obod xonadon - obod ko‘cha - obod mahalla" dasturi
янв.21
Baxmal tumanida "Obod xonadon - obod ko‘cha - obod mahalla" dasturi doirasida ishlari davom etmoqda.
янв.21
Joriy yilning 11 fevral kuni Xalq deputatlari Jizzax viloyati Kengashi hamda Baxmal tuman Kengashi deputatlari tomonidan O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Qonunchilik palatasi tomonidan qabul qilingan va ko‘rib chiqish uchun O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senatiga yuborilgan, O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senati tomonidan umumxalq muhokamasiga qo‘yilgan qonunlar layigalari bo’yicha yig‘ilishi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Xalq deputatlari Baxmal tumani Kengashining yettinchi chaqiriq beshinchi sessiyasi bo‘lib o‘tdi
янв.21
Xalq deputatlari Baxmal tuman Kengashining doimiy komissiyalari yig'ilishi bo'lib o'tdi.Unda Xalq deputatlari tuman Kengashiga kiritilgan muhim masalalar muhokama qilindi.
янв.21
25-noyabr kuni Yettinchi chaqiriq Xalq deputatlari Baxmal tumani Kengashining ikkinchi sessiyasi bo‘lib o‘tdi,
янв.21
2024- yil 6- noyabr Xalq deputatlari Baxmal tuman Kengashining yettinchi chaqiriq birinchi sessiyasi o‘tkazildi.
Коррупцияга қарши курашиш вилоят ҳудудий Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Фарҳод Боқиев, коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳудудий кенгаш аъзолари, тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, шунингдек, видеоконференцалоқа шаклида ҳудудий студиялардан туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари иштирок этишди. Йиғилишни вилоят ҳокими, коррупцияга қарши курашиш вилоят ҳудудий Кенгаши раиси кириш сўзи билан очди ва бошқариб борди.

Унда вилоятда очиқлик бўйича 2022 йилда амалга оширилган ишлар, коррупцияга қарши курашиш вилоят ҳудудий кенгашининг 2022 йилдаги фаолияти самарадорлиги муҳокама қилинди.  

Дастлаб йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов сўзга чиқиб, маҳаллий ҳокимликлар ва давлат бошқарув органларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг бугунги ҳолатини таҳлил қилиб берди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Фарҳод Боқиев Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-154-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси коррупция агентлиги томонидан 2022 йил иккинчи ярим йиллик якунлари бўйича давлат органлари ва ташкилотларида очиқлик бўйича амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашга қаратилган Очиқлик индексининг натижалари хусусида тўхталди.  

Шундан сўнг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида очиқлик бўйича 2022 йилда амалга оширилган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашга қаратилган Очиқлик индексининг натижалари тўғрисида”ги масала юзасидан вилоят ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси-матбуот котиби Олим Жўраевнинг ҳисоботи эшитилди. 

Қайд этилганидек, фуқароларнинг ахборотни эркин излаш ва олишга доир конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги, шаффофлиги ва ҳисобдорлигини таъминлаш, уларнинг очиқлик борасидаги самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш ҳамда фаолиятини илғор халқаро стандартлар асосида баҳолаш тизимини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июндаги “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони қабул қилинган. 

Мазкур Фармон билан 2022 йил 1 августдан бошлаб давлат бюджети, шунингдек, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар, шу жумладан, истиқболли инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари бўйича уларнинг асосий техник кўрсаткичлари ва бошқа лойиҳа ҳужжатлари тўғрисидаги маълумотлар Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхатига киритилган. Қолаверса, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда давлат унитар корхоналарида очиқлик бўйича амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашга қаратилган Очиқлик индекси жорий этилди.  

Жорий йилнинг 29 март куни Коррупцияга қарши курашиш агентлигида Очиқликни таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш комиссиясининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. Унда 2022 йил якунлари бўйича давлат органлари ва ташкилотларида очиқлик бўйича амалга оширилган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашга қаратилган Очиқлик индекси натижалари эълон қилинди. Очиқлик индексини ҳисоблаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-154-сон Фармонига мувофиқ тасдиқланган Методика асосида, 84 та баҳолаш мезонидан таркиб топган 8 та индикатор асосида Баҳолаш комиссияси томонидан амалга оширилди. Баҳолаш комиссияси хулосасига кўра тўпланган балларнинг самарадорлик кўрсаткичлари Методикада белгиланган тартибга мувофиқ тоифаларга ажратилган бўлиб, Бухоро вилояти ҳокимлиги (64,9 балл билан) “сариқ” тоифага киритилди.  

Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ижтимоий аҳамиятга молик очиқ маълумотлар ҳокимликнинг расмий веб-сайтига (www.buxoro.uz) белгиланган муддатларда жойлаштириб келинмоқда. Шундай бўлишига қарамай давлатимиз раҳбарининг ПФ-154-сон Фармонида назарда тутилган 8 та индикатор бўйича қилиниши лозим бўлган масалалар ҳам мавжуд.

Хусусан, давлат органлари ва ташкилотларида очиқликни таъминлашга масъул бўлган ходимлар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларида танқидий материалларга муносабат билдиришнинг тезкорлиги бугунги кунда оқсаётганини тан олишимиз керак. Мезон бўйича танқидий материал эълон қилингандан вақтдан бошлаб 5 соат ичида муносабат билдириш зарур. Аммо ҳозирги тажриба шуни кўрсатмоқдаки, вилоятдаги шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳамда корхона ва ташкилотлар 2-3 кун кейин, баъзилари бўлса 1 ойлаб кеч қолмоқда. Бу ўз навбатида баҳолашга салбий таъсир қиляпти. Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтларида ахборотларни жойлаштириш ва электрон давлат хизматлари кўрсатиш ҳолатини баҳолаш мезонидаги талаблар ҳам тўлиқ бажарилмаяпти. Масалан, ташкилотнинг ўз фаолиятига тааллуқли бўлган (ҳуқуқий мақомини, шу жумладан таркибий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ташкилий тузилмаси, вазифа ва функцияларини белгилайдиган) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатларга оид масалалар, давлат хизматларини ҳамда хизматларнинг бошқа турларини кўрсатиш тартиби, муддатлари ва қийматини тартибга солувчи ҳужжатлар, олдин қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги маълумотлар ҳужжат қабул қилинган кундан бошлаб етти кун муддатда веб-сайтда эълон қилиниши керак бўлсада эълон қилинмаган. 

— Юқорида қайд этилган камчиликларимизни ҳамкор ташкилотлар билан ҳамжиҳатликда бартараф қилсак, 2023 йил якунлари бўйича “Очиқлик индекси” да “сариқ” тоифадан “яшил” тоифага ўтишга имкониятимиз бор, -деди О.Жўраев ўз нутқида. 

Шунингдек, йиғилишда Коррупцияга қарши курашиш вилоят ҳудудий кенгашининг 2022 йилдаги фаолияти самарадорлиги ҳамда ҳудудий кенгашларнинг фаолиятини рейтинг баҳолаш натижалари тўғрисида коррупцияга қарши курашиш вилоят ҳудудий кенгаши котиби Ҳамза Рўзиев, давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини рейтинг баҳолаш натижалари тўғрисида вилоят ҳокимлиги коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи Бахтиёр Махсудов, “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасининг амалга оширилиши бўйича вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал бош бошқармасида олиб борилаётган ишларнинг натижадорлиги ҳақида вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал бош бошқармаси бошлиғи Сойиб Джумаевлар ахборот беришди.  

Йиғилиш якунида  кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. 

Slide 1 of 7