Эртага, 17 май куни соат 8.00да вилоят ҳокимлиги биносининг катта мажлислар залида Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг 79-сессияси ўтказилади.
Сессия кун тартибидан
1. Вилоятда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида амалга оширилаётган ишлар юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ҳисоботи ҳақида;
2. “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида вилоятда амалга оширилган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида;
3. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шерикчилик бўйича жамоат комиссияси ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятининг самарадорлиги ҳақида;
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 3-Бухоро округ сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисида;
5. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясини тайёрлаш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги масалалар ўрин олган.
🔘Сессия вилоят ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади.