Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Deputat maktab jamoasi bilan uchrashuv o‘tkazdi.
янв.21
Deputat maktab jamoasi bilan uchrashuv o‘tkazdi.
янв.21
Xalq deputatlari Baxmal tuman Kengashining o‘n to’rtinchi sessiyasi bo‘lib o‘tdi
янв.21
“Eng namunali mahalliy Kengash” tanlovini tashkil etish bo‘yicha Baxmal tumanida namunali seminari to'g'risida
янв.21
O‘zbekiston va AQSH o‘rtasida qator ikki tomonlama hujjatlar imzolandi
янв.21
Етакчилар сермаҳсул музокараларни якунладилар
янв.21
kuz-qish mavsumiga tayyorlash
янв.21
Kuz-qish mavsumiga tayyorgarlik dasturi to'g'risida
янв.21
"O‘zbekiston - Turkmaniston - Ozarbayjon" formatida uch tomonlama uchrashuvi to'g'risida
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июндаги “Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш” концепцияси тасдиқлаш тўғрисидаги ПФ-98 Фармони бўйича
Президент Шавкат Мирзиёев якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид тақдимот билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев 11 август куни якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид тақдимот билан танишди.

Тадбиркорликни ривожлантириш мамлакатимизда стратегик вазифага айланган. Иқтисодиёт равнақи, аҳоли бандлиги ва турмуш фаровонлигида бу соҳанинг ўрни жуда катта. Шу боис бизнес юритиш қоидалари соддалаштирилиб, қулайликлар ошириб борилмоқда. Рақамли технологиялар оммалашаётгани бунда қўл келаётир.

Энди буни давом эттирган ҳолда, шаффоф тадбиркорлик муҳитини шакллантириш, нақдсиз тўловлар учун қулайликларни кенгайтириш кўзда тутилмоқда.

Унга кўра, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун 2030 йил 31 декабрга қадар махсус ҳуқуқий режим жорий этилади. Уларни давлат рўйхатидан ўтказишдан тортиб ҳисоботни топширишгача бўлган барча асосий хизматларни бирлаштирувчи интеграциялашган рақамли платформалар яратилади. Жумладан, фаолиятни расмийлаштириш, банк ҳисобварақлари очиш ва бошқариш, солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш, ҳисоб-китоблар қилиш ва фискал чекларни шакллантириш ушбу рақамли платформалар орқали юритилади.

Бу тизимда электрон ҳамён очилиши тадбиркорларга даромадларни қабул қилиш, ходимлар, контрагентлар ва ташкилотлар билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш имкониятини беради. Электрон ҳамёнга эга бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун банк ҳисобварақларини очиш ихтиёрий бўлади.

2025 йил 1 ноябрдан бошлаб, бу жараёнларда “QR-код” ва “tap to pay” технологиясидан фойдаланилади. Ҳужжатларни масофавий биометрия ва “SMS хабарнома” орқали электрон калитсиз имзолаш мумкин бўлади. Бу маълумотлар қоғоз нусхадаги ҳужжатлар билан тенглаштирилади. “Кунлик тўлов” тартиби тажриба тариқасида жорий этилиб, ходимларга тўловларни электрон ҳамён орқали тўлаш имконияти яратилади.

2026 йил 1 январдан бошлаб, йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз миқдорида белгиланади.

Якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларда электрон тўловларни қабул қилувчи махсус QR-код мавжуд бўлиши чакана савдо қоидаларининг мажбурий талаби этиб белгиланади. Рақамли платформадаги пул айланмалари тўғрисидаги маълумот кредит ажратишда инобатга олинади.

Президентимиз бу таклифларни маъқуллаб, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади. 

Slide 1 of 3