Сессияда вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда ҳуқуқий тарғибот органлари томонидан қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати, аҳоли мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, вилоятда соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши борасида амалга оширилаётган ишлар каби масалалар кўриб чиқилди.
Йиғилишни Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши раиси Исмигул Хушмуродова олиб борди.
Сессия кун тартиби бўйича вилоят ҳокими, сенатор Муротжон Азимов доимий комиссияларнинг ролини ошириш, ҳар бир комиссия аъзоси халқнинг вакили сифатида ўзининг ташаббускорлигини кўрсатган ҳолда инсон манфаатларига ишлаши кераклигини таъкидлади.
Барча қарорлар "kengash.gov.uz" сайтида эълон қилиб борилмоқда.