35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ ЛОЙИҲАСИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ ЛОЙИҲАСИ ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Ашуров Алишер Имомович томонидан сайлов округида жойлашган 61-сонли умумтаълим мактабида «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида бажарилган ишларнинг сифати, лойиҳанинг белгиланган муддатларда якунланиши ҳамда мавжуд муаммо ва камчиликларга алоҳида эътибор қаратилди.
Аниқланган муаммоларни бартараф этиш, ишларни қурилиш меъёрлари асосида сифатли бажариш ва ўқувчилар учун муносиб шароитлар яратиш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.