35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

ДЕҲҚОН БОЗОРЛАРИДА НАРХ-НАВО ЎРГАНИЛДИ
ДЕҲҚОН БОЗОРЛАРИДА НАРХ-НАВО ЎРГАНИЛДИ
Туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Асадулла Нажмиддинов ўзи сайланган сайлов округи ҳудудидаги деҳқон бозорларида бўлиб, нарх-наво ва аҳоли учун яратилган шароитларни ўрганди.
Ўрганиш давомида:
🔹 озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва нархлари;
🔹 нархларнинг асоссиз ошишининг олдини олиш чоралари;
🔹 Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан арзонлаштирилган ярмарка ташкил этилиши;
🔹 янги ўқув йили олдидан мактаб ярмаркаларига тайёргарлик ҳолати кўздан кечирилди.
Масъулларга аҳоли учун қулай шароитлар яратиш, сифатли маҳсулотлар, ўқув қуроллари ва мактаб анжомларини ҳамёнбоп нархларда таклиф этиш ҳамда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Slide 1 of 9