Yangiliklar

📌 Сайловчилар билан учрашув ва ўрганишлар олиб борилди🗳

 Сайловчилар билан учрашув ва ўрганишлар олиб борилди🗳

Халқ депутатлари туман Кенгашининг депутати Қ.Аҳмедов томонидан «4-Тўл» сайлов округидаги сайловчилар билан учрашув ўтказилди ҳамда ҳудудда ўрганиш ишлари олиб борилди👥.

Учрашув давомида фуқароларнинг мурожаатлари, таклиф ва мулоҳазалари тингланган, аҳолини қийнаётган долзарб масалалар муҳокама қилинди🗣.

🔍 Шунингдек, маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат, инфратузилма объектлари, ободонлаштириш ишлари ҳамда аҳоли учун яратилаётган шарт-шароитлар жойига чиққан ҳолда ўрганилди🏘.

📋 Сайловчилар томонидан кўтарилган муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли масъулларга таклиф ва тавсиялар берилди, айрим масалалар депутатлик назоратига олинди📝.

🤝 Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва амалий ечим топиш депутатлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади🤝.

Slide 1 of 1