ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИДА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгашида Кенгаш раиси Р. Мамажонов раҳбарлигида доимий комиссия раислари ва аъзолари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Кенгашнинг келгусидаги иш режалари, доимий комиссиялар фаолиятини янада самарали ташкил этиш, депутатлик назоратини кучайтириш ҳамда ҳудудларда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, комиссиялар томонидан жойларда ўрганишлар ўтказиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечими юзасидан амалий таклифлар ишлаб чиқиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилиш якунида масъулларга ижро интизомини таъминлаш, белгиланган режаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.