Yangiliklar

Ғозғон шаҳрида Сенат қарор ижроси ўрганилди.

Вилоят Кенгаши котибияти бош мутахассиси С.Негмуратов, шаҳар Кенгаши раиси З.Рўзиев ва депутатлар билан биргаликда Олий Мажлис Сенатининг КҚ-35-V-сонли қарори ижроси юзасидан, Ғозғон шаҳар Тумар маҳалласи ҳудудида барпо этилаётган янги деҳқон бозори қурилиш ишлари билан танишилди.

Мазкур лойиҳа ҳудудда савдо инфратузилмасини ривожлантириш, аҳолига қулай шароитлар яратиш ҳамда тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Бугунги кунда қурилиш ишлари белгиланган режа асосида жадал суръатларда давом этмоқда.

Бозор ҳудудида замонавий савдо расталари, ривожланган инфратузилма тизими, кенг автотураргоҳ, аҳолига хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилиши кўзда тутилган.

Янги деҳқон бозори ишга туширилгач, ҳудуд иқтисодий фаоллиги янада ошиши ва аҳолига қулай савдо шароитлари яратилиши кутилмоқда.

Slide 1 of 6