Депутат маҳалладаги ижтимоий соҳада олиб борилаётган ишлар билан танишди
Депутат ўзи сайланган округда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлар, аҳолига яратилаётган шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида туманидаги “Ровон” маҳалласида бўлди.
депутат маҳалла еттилиги фаолияти билан яқиндан танишиб, улар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганди. Шунингдек, маҳалла тизими ходимларининг қонуний манфаатлари ва мажбуриятлари, соҳадаги қонунчиликка киритилган ўзгаришлар юзасидан тушунтиришлар берилди.
Қайд этилганидек, кейинги етти йил давомида маҳалла тизимини такомиллаштиришга доир юзга яқин меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиниб, маҳалла еттилигидан иборат таъсирчан тузилма фаолияти йўлга қўйилгани ижобий самара бераётгани таъкидланди.
🗣 Суҳбат давомида маҳалла ҳудудини янада ривожлантириш, ҳамда амалга оширилиши муҳим бўлган режалар юзасидан фикр алмашилди.