Yangiliklar

АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШДА МУҲИМ ОМИЛ

АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ҲАЛ ЭТИШДА МУҲИМ ОМИЛ

Депутат Д. Анзиратованинг “Меҳржон” маҳалласи еттилиги билан учрашувида маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий масалалар, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, жиноятчиликнинг олдини олиш, шунингдек, оилалар билан манзилли ишлаш масалалари муҳокама қилинди. 

Маҳалла еттилиги аъзолари томонидан ҳудудда амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар билдирилди. 

Маҳалла  раиси  еттилик фаолиятининг устувор йўналишлари камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш, жиноятчиликнинг олдини олиш, оилавий ажримларни камайтириш, инфратузилмани яхшилаш ҳамда аҳоли даромадларини оширишдан иборат эканлигини таъкидлади. 

Бу каби учрашувлар аҳоли фаровонлигини ошириш, маҳалла институти фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда жамиятда соғлом ижтимоий муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Slide 1 of 2