Депутатлар ҳудудда камбағалликни қисқартириш, аҳолининг тадбиркорлик билан шуғулланаётган қатлами фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга яратилаётган имкониятлар, қўшимча имтиёз ва енгилликлар кўламини янада кенгайтириш масалаларига ҳам атрофлича тўхталишди ҳамда уларнинг самарали фаолияти туфайли жойлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами тўлиқ қамраб олинаётганлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.
Сессияда халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи 17-Бўстон Обод округ сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар тавсия этиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.