35 yilYagona vatan, yagona xalq bo'lib, yangi hayot va kelajak yaratamiz!

Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xalq deputatlari Arnasoy tuman Kengashining navbatdan tashqari o‘n to‘rtinchi sessiyasi bo‘lib o‘tdi.
янв.21
Xalq deputatlari Arnasoy tuman Kengashining yettinchi chaqiriq o‘n birinchi sessiyasi
янв.21
Xalq deputatlari Arnasoy tuman Kengashining yettinchi chaqiriq o‘ninchi sessiyasi
янв.21
Xalq deputatlari Arnasoy tuman Kengashining yettinchi chaqiriq to‘qqizinchi sessiyasi
янв.21
Xalq deputatlari Arnasoy tuman Kengashining yettinchi chaqiriq sakkizinchi sessiyasi
янв.21
Xalq deputatlari Arnasoy tuman Kengashining yettinchi chaqiriq yettinchi sessiyasi
янв.21
2025-yil 31-yanvar kuni xalq deputatlari Arnasoy tuman Kengashining yetinchi chaqiriq 5-sessiyasi bo‘lib o‘tdi
янв.21
2024-yil 26-dekabr xalq deputatlari Arnasoy tuman Kengashining 4-sessiyasi bo‘lib o‘tdi
янв.21
2024-yil 29-noyabr xalq deputatlari tuman Kengashining 2-sessiyasi bo‘lib o‘tdi
янв.21
2024-yil 6-noyabr kuni xalq deputatlari tuman Kengashining 1-sessiyasi bo‘lib o‘tdi
Xotin-qizlarning yuksak maqomi – Yangi O‘zbekiston taraqqiyoti poydevori

Хотин-қизларнинг юксак мақоми – Янги Ўзбекистон тараққиёти пойдевори

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 23 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессиясидаги нутқи бутун дунё ҳамжамияти эътиборини тортди. Президентимизнинг юксак минбардаги мурожаати нафақат глобал муаммоларга ёндашув, балки Янги Ўзбекистоннинг инсон қадрини юксалтириш борасидаги қатъий сиёсий иродасини яна бир бор намоён этди. Айниқса, нутқнинг қатор жиҳатларида хотин-қизлар манфаатлари, уларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўрни ва мавқеини ошириш борасидаги сиёсат алоҳида таъкидлангани барчамизда фахр ва ишонч уйғотди.

Президентимиз нутқида: “Хотин-қизларнинг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаёти ва тадбиркорлик соҳасидаги фаол иштироки бундан буён ҳам мустаҳкамланади”, дея таъкидлар экан, бу йўналишдаги ислоҳотлар доимийлик касб этиши, маълум камолга етган сиёсий фалсафа эканини очиқ баён этдилар. Зеро, ҳар бир тараққиёт таянчи – оналар, аёллар, ҳаёт гулшанини безайдиган, жамиятнинг меҳр-мурувват ифодаси бўлган хотин-қизлар саналади.

Юртимизда кейинги йилларда аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, уларни давлат бошқаруви, бизнес, фан-таълим, тиббиёт, дипломатия каби муҳим соҳаларда фаол қатнаштириш борасида кенг қамровли сиёсат юритиляпти. Бу сиёсатнинг асосий пировард мақсади – хотин-қизни ҳаётнинг ҳақиқий фаоли сифатида кўриш, унинг фикри ва ташаббусини эътибор марказига қўйиш ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбари БМТ минбаридан туриб, Осиё минтақаси миқёсида Хотин-қизлар форумини доимий платформа сифатида ташкил этиш таклифини илгари сурди. Бу нафақат миллий, балки халқаро миқёсда ҳам аёлларнинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий жараёнлардаги ролини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ташаббус. Бу таклиф – ўз ҳаётида эзгулик ва сабр, меҳр ва матонатни мужассам этган аёллар нуфузини глобал доирада ҳам тан олишга қаратилган сиёсий баёнот.

Айни пайтда, Ўзбекистондаги ислоҳотлар – хотин-қизлар ҳаётида амалий ифодасини топмоқда. Бугунги кунда хотин-қизлар таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, тадбиркорликни йўлга қўйиш борасида кенг кўламли ислоҳатлар амалга оширилмоқда. 

Президентимизнинг БМТ минбаридан айтган ҳар бир сўзи – хотин-қизларимизга бўлган чуқур ҳурмат ва ишонч тимсолидир. Бу ишонч эса барча аёлларни янги марралар сари руҳлантиради, жамиятдаги фаоллигини оширади, эртанги кунига бўлган ишончини мустаҳкамлайди.
 

Slide 1 of 1