Yangiliklar

Deputatlar_faoliyati

Аҳоли бандлигини таъминлаш - муҳим масала

📝 ЎзЛиДеП Бандихон тумани Кенгаши депутатлик гуруҳи эшитув ўтказди. Унда туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимининг аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш юзасидан 2024 йилда қилинган ишлар юзасидан ҳисоботини эшитди. 

📗 Ҳисоботда аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш, доимий ва вақтинчалик иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали бандликни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида амалий натижалар қайд этилди.

⚡️ Депутатлар томонидан камбағалликни қисқартириш бўйича ҳали ҳам ечимини кутаётган муаммолар кўтарилиб, тегишли таклиф ва тавсиялар берилди. Эшитув якунида масъулларга аниқ вазифалар юклатилди ҳамда белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси депутатлик назоратига олинди.

https://t.me/bandixon_deputatlari

Slide 1 of 4