ҚОНУН ИЖРОСИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Юлдашев Турсунпўлат Хакимбекович томонидан Янгиқўрғон тумани Маҳаллалар уюшмасида “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Мазкур Қонун 2013 йил 22 апрелда қабул қилинган бўлиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини ташкил этиш, уларнинг ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган.
Ўрганиш жараёнида маҳаллалар фаолиятини самарали ташкил этиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, маҳалла раиси ва “маҳалла еттилиги”нинг ўзаро ҳамкорлиги, фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, маҳаллаларда қонун ижросини таъминлаш, аҳоли билан мулоқотни кучайтириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида очиқлик ва самарадорликни ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўрганиш якунида аниқланган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар берилди ҳамда қонун ижросини таъминлаш бўйича депутатлик назорати давом эттирилиши таъкидланди.