Ўзбекистон Республикаси Президентлигига "Адолат"
социал- демократик партиясидан кўрсатилган номзод Робахон Маҳмудованинг Фарғона
вилоятидаги ишончли вакилининг сайловчилар билан учрашуви давом этмоқда.
Навбатдаги ижтимоий- сиёсий тадбир
вилоятимизнинг олис ҳудудларидан бири - Сўх туманидаги 30-болалар мусиқа ва
санъат мактабида ташкил этилди.
Унда партия
фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, давлат ва жамоат ташкилоти вакиллари,
фахрийлар, ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Номзоднинг
вилоятимиздаги ишончли вакили Гулбаҳор Саидғаниэва Президентликка номзод
Робахон Махмудованинг ҳаёти ва фаолияти, Сайловолди дастури ҳақида маълумот
берди.
Тарғибот
тадбирида сўз олганлар барчани
9-июль куни бўлиб ўтадиган Президент
сайловида фаол иштирок этиб, ўзлари танлаган муносиб номзодга овоз беришга
чақирдилар.
"Адолат" СДПдан номзод Робахон Махмудованинг вилоятимиздаги ишончли вакилининг сайловчилар
билан учрашуви давом этмоқда.