Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши ва Андижон тиббиёт институти ҳамкорлигида "Конституциявий ислоҳотлар демократия асоси" мавзусида ўқув семинар ташкил этилди.
Ўқув семинарда олийгоҳ факултетлари тюторлари иштирок этдилар.
Музокара шаклида ташкил этилган семинарда сўзга чиққан вилоят Кенгаши раиси Хамиджон Оманов Референдум тушунчасининг мазмун-моҳияти, янгиланаётган Конститутицияда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, таълим, тарбия ва тиббиёт соҳаларига алоҳида эътибор қаратилиши устувор эканлиги такидлаб ўтилди. Шунингдек, 30 апрел куни бўлиб ўтадиган умумхалқ Референдумида фаол иштирок этишга чақирди.
Семинарда иштирок этган тюторлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олди.