Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгаши депутати Жобир Абдуллаевнинг навбатдаги қабули Саховат маҳалласида бўлиб ўтди

Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш ва уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим топиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказилмоқда. 

Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгаши депутати Жобир Абдуллаевнинг бу галги сайёр қабулида ҳам ҳеч бир масала беэътибор қолдирилмади. Тегишли идоралар ва муассасалар раҳбарлари иштирокида ўтган ушбу қабулда мурожаат этувчиларнинг шикоятлари, таклиф ва истаклари ўрганилиб, муаммолар ечимга келтирилди. 

Қабулда фуқаролардан уй-жой, соғликни тиклаш, экология, кадастр, сув, газ ва электр таъминотини яхшилаш каби масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди. Уларда билдирилган масалаларнинг аксарияти шу куннинг ўзида ижобий ҳал этилмоқда.

Ечими вақт талаб этадиган масалалар масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинмоқда.

Қабул давомида ер-жой сўраб мурожаат қилган аҳолига онлайн аукционнинг тартиб-қоидалари тушунтирилди.

Slide 1 of 1