Yangiliklar

Депутат фаолиятидан тарғибот тадбири

Нихол маҳалласида истиқомат қилувчи У. Камалова ўз меҳнати ва маҳоратли қўллари билан миллий ҳунармандчилик анъаналарини давом эттириб, замонавий ва анъанавий услубдаги кўрпа-тўшаклар тайёрлаш билан шуғулланмоқда. Унинг қўлидан чиққан маҳсулотлар нафақат маҳаллий аҳоли орасида талабгир, балки атроф-муҳитга мос, барча учун қулай ва сифатлилиги билан ажралиб туради. Ҳунарманд ўз маҳоратини ривожлантириб, мижозлар эҳтиёжларига мос равишда турли хил дизайн ва шакллардаги маҳсулотлар яратишга эътибор қаратмоқда. Бу иш нафақат даромад манбаи, балки миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказишда муҳим аҳамият касб этади.

Slide 1 of 1