Yangiliklar

Депутат назорати

Гулистон шаҳри Ниҳол маҳалласи ходимлари, нуронийлари ва Гулистон шаҳар депутати Д. Холматовалар томонидан 4-сонли оилавий поликлиникада жамоатчилик назорати асосида ўрганиш ишлари олиб борилди. Текширув давомида тиббий хизмат сифатини ошириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдамни янада самарали ташкил этиш ҳамда мавжуд муаммоларни аниқлаш мақсадида муҳокамалар ўтказилди. Шунингдек, поликлиника ходимлари ва маҳалла фаоллари иштирокида келгусидаги режалар белгилаб олинди