Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
“TURIZM TO‘G‘RISIDA”GI O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASINING QONUNI (O‘RQ–549)
янв.21
“KORRUPSIYAGA QARSHI KURASHISH TO‘G‘RISIDA”GI QONUN IJROSI DEPUTATLIK NAZORATIDA
янв.21
DEPUTATLIK ODOBI — JAMOATCHILIK ISHONCHINING MUHIM OMILI
янв.21
“Pedagogning maqomi to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonuni
янв.21
“Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari to‘g‘risida”gi O‘zbekiston Respublikasi Qonuni
янв.21
"Nogironligi bo‘lgan shaxslarning huquqlari to‘g‘risida"gi O‘zbekiston Respublikasi Qonuni
янв.21
KOTIBIYAT FAOLIYATINI TASHKIL ETISH - MAHALLIY KENGASH FAOLIYATINING MUHIM ASOSI
янв.21
INSON MANFAATLARI USTUVOR - IJTIMOIY HIMOYA DAVLAT SIYOSATINING MUHIM YO‘NALISHI
янв.21
“Kuchli Kengash, hisobdor va tashabbuskor hokim” – mahalliy davlat hokimiyatini isloh qilishning yangi bosqichi
янв.21
XALQ DEPUTATLARI VILOYAT (TUMAN, SHAHAR) KENGASHI KOTIBIYATI FAOLIYATI HAQIDA
МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда туман Кенгаши депутати Мирзалиев Ҳабибулло Авазбекович томонидан сайлов округи ҳудудида жойлашган Сойбўйи маҳалласида маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ҳамда солиқ инспекторининг белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, аҳоли билан манзилли ишлаш ва фуқаролар мурожаатларини ҳал этиш борасида олиб бораётган ишлари атрофлича таҳлил қилинди.
Хусусан, маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий вазият, аҳоли бандлигини таъминлаш, ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш ва доимий даромад манбаига эга қилиш, кам таъминланган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, ҳоким ёрдамчиси томонидан тадбиркорликни ривожлантириш, фуқароларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратилишига кўмаклашиш ҳамда янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича бажарилган ишлар юзасидан маълумотлар эшитилди.
Хотин-қизлар фаолининг маҳалладаги аёллар билан ишлаш, уларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш, бандлигини таъминлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Ёшлар етакчиси томонидан ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни спорт, маданият ва китобхонликка жалб қилиш, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳам кўриб чиқилди.
Профилактика инспекторининг маҳаллада осойишталикни таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, низоли ва нотинч оилалар билан индивидуал ишлаш ҳамда аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш борасидаги фаолияти таҳлил қилинди.
Ижтимоий ходим томонидан ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, боқувчисини йўқотган ва оғир ижтимоий вазиятдаги оилаларга кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар, уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш ҳамда манзилли ёрдам кўрсатиш ишлари ўрганилди.
Солиқ инспекторининг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилиги мазмун-моҳиятини тушунтириш, солиқ тушумларини таъминлаш, яширин иқтисодиётнинг олдини олиш ва фуқароларнинг ўзини ўзи банд қилишига кўмаклашиш бўйича фаолияти юзасидан ҳам тегишли маълумотлар олинди.
Ўрганиш давомида маҳалла ҳудудидаги ички йўллар, ичимлик суви, электр таъминоти, ободонлаштириш, санитария-тозалик, ижтимоий объектлар ҳолати ҳамда аҳолини қийнаб келаётган бошқа муаммолар муҳокама қилинди. Фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг ҳал этилиш ҳолати, уларни тегишли ташкилотларга йўналтириш ва ижросини назорат қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Маҳалла еттилиги аъзоларига ҳар бир хонадон ва оила билан манзилли ишлаш, муаммоларни жойида аниқлаш, мурожаатларнинг ижросини таъминлаш, аҳоли билан очиқ мулоқотни янада кучайтириш ҳамда давлат органлари ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Ўрганиш якунлари бўйича аниқланган муаммоларни босқичма-босқич бартараф этиш, уларнинг ечими юзасидан масъул ташкилотларга таклиф ва мурожаатлар киритиш ҳамда ижросини депутатлик назоратига олиш белгилаб олинди.
Slide 1 of 1