Ўзбекистон ХДП Бўстон тумани кенгаши депутатлик гурухи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ипотека кредитидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2022-йил 22-сентябрь кунги ПҚ-377-сонли қарори ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар депутатлик ва жамоатчилик назорати тартибида ўрганилди. Ўрганиш давомида субсидия асосида қурилаётган уйлар ва ушбу уйларда яратилган шароитлар депутатлар томонидан ўрганилди ва аҳолининг фикр-мулохазалари эшитилди.