Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

"Ёшлар куни" доирасида туман маҳаллаларда депутатлар ташаббус кзрсатдилар

"Мустақилликнинг 35 йиллиги - Янги Ўзбекистон ёшлари нигоҳида" шиори остида ёшларда шукроналик ва ватанпарварлик туйғусини юксалтириш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилишга қаратилган тадбирлар режа-графиги асосида Тошкент Давлат Транспорт университети ёшлар етакчиси, халқ депутатлари Миробод туман Кенгаши депутати Алишер Эшматов, университет проректори Дилшод Баратов, Миробод туман хокимининг ўринбосари Феруза Мадаминова “Билимбон” махалласида истиқомат қилаётган ёшларнинг оилаларида бўлиб,  ёшлар ва уларни оиласи, ота-оналари холидан хабар олинди.

🗣️ Ёшларнинг оилаларига, хусусан ота-оналарига озиқ-овқарт махсулотлари топширилди. Шунингдек, университет талабаларидан ташкил топган “Волонтёрлар” гурухи  томонидан айрим хонадонларни ховли ва томорқасини тартибга келтириш ишлари амалга оширилиб, ховли-жой майиший ва қаттиқ чиқиндилардан тозаланди.

✔️ Тадбирдан мақсад, ёшлар ва уларнинг оиласига ғамхўрлик кўрсатиш, уларни қийнаётган муаммоларини биргаликда хал этиш.

Slide 1 of 12