Халқ депутатлари туман Кенгашининг "Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича комиссия"си томонидан Пахтаобод тумани тиббиёт бирлашмасининг 2025 йил давомидаги фаолияти юзасидан ҳисоботи дастлабки тарзда кўриб чиқилди.
Соҳада амалга оширилган ишлар юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи Қ.Мамадалиев ҳисобот берди.
Депутатлар томонидан аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар, бепул дори-дармонлар берилишига аълоҳида эътибор қаратилиб, масъулларга шу мазмундаги саволлар берилди ҳамда жавоблар олинди. Йиғилиш якунида кун кун тартибидаги масала юзасидан халқ депутатлари Пахтаобод туман Кенгашининг қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.