Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
DEPUTATLAR “NIHOL”DA
янв.21
Ҳозиргача 200 минг гектарда сув тежовчи технологиялар жорий қилингани катта самара бергани таъкидланди. Натижада 420 миллион кубметр сув иқтисод қилиниб, қўшимча 65 минг гектарда мева-сабзавот етиштириш имконияти яратилди.
янв.21
Бундан буён иссиқхоналар, тоифасидан қатъи назар, ер солиғини қишлоқ хўжалиги ерлари ставкасида тўлаши белгиланди. 2028 йилга қадар иссиқхона ишчилари учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга туширилади.
янв.21
Президентимиз хориждаги элчихона ва бош консулхоналарни экспортни кўпайтиришга фаолроқ кўмаклашишга чақирди.
янв.21
Экспорт 21 та туманда ўтган йилга нисбатан 70 фоизга ҳам етмагани кўрсатиб ўтилди. Ваҳоланки, бу туманларда 80 минг гектар пахта ва ғалла экилмайдиган майдон, яна 55 минг гектар томорқа ери бор.
янв.21
Давлатимиз раҳбари халқаро вазият кун сайин ўзгариб бораётгани, йилдан-йилга такрорланаётган об-ҳаво инжиқликлари, “аномал иссиқ” ва “аномал совуқ” деган тушунчалар одатий ҳолга айланиб улгурганига эътибор қаратди.
янв.21
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортини кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.
янв.21
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев ҳарбий таълим тизимини такомиллаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.
янв.21
Президент Шавкат Мирзиёев маиший коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.
янв.21
"Ona tabiatni asrash" shiori ostida bolalar o'rtasida sog'lom turmush tarzini shakllantirish bo'yicha sport musobaqalari o'tkazildi.
Мустақиллик – ислоҳотлар ва миллий уйғонишнинг асоси

 1991 йил 31 август — бу сана нафақат
мамлакатимиз, балки бутун ўзбек халқи тақдирида улкан бурилиш ясаган, миллий
ўзлик ва эркинлик сари қадам қўйилган буюк кун сифатида тарихда муҳрланган. Мустақиллик
— юртнинг сиёсий ва иқтисодий эркинлигини англатадиган, давлатнинг халқаро
ҳамжамиятда муносиб ўрин эгаллашини таъминловчи олий қадриятдир. Ўзбекистон
Республикасининг давлат мустақиллиги — миллатнинг юраги, халқнинг орзу-умидлари
рўёбга чиқишига замин бўлган, эртанги кунга бўлган ишонч ва имкониятлар
манбаидир.
 

Ўтган 34
йиллик мустақил тараққиёт давомида, айниқса сўнгги саккиз йилда мамлакатимизда
тарихий ислоҳотлар ва улкан ўзгаришлар амалга оширилди. Янги таҳрирдаги
Конституция қабул қилиниб, у орқали Ўзбекистон ўзини ижтимоий давлат
сифатида белгилади. “Инсон – жамият – давлат” тамойили ҳаётга татбиқ этилди.
Камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини ошириш, замонавий иш ўринларини
яратиш, эҳтиёжманд тоифаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат дастурлари
самарали натижа бермоқда.
 

Ўзбекистон иқтисодиёти шиддат
билан ўсиб, 2024 йилда ЯИМ ҳажми 115
миллиард АҚШ долларига етди. Инновацион иқтисодиёт, “яшил” энергетика,
рақамли технологиялар ва муқобил манбаларга ўтиш давлат сиёсатининг устувор
йўналишига айланди.
 

Сўнгги
йилларда таълим соҳасида ҳам мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилди. Мактабгача
таълим қамрови 2017 йилдаги 27 фоиздан
77 фоизга, олий таълим қамрови эса 9
фоиздан 42 фоизга етди. Президент мактаблари, ижод мактаблари,
ихтисослаштирилган таълим муассасалари ёшлар учун замонавий таълим муҳитини
яратмоқда.
 

“Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари!”
шиори ҳаётда ўз исботини топмоқда. Бугунги ёшлар — илм, фан, технология, тил ва
тадбиркорлик соҳаларида фаол ҳаракат қилмоқда. Давлат томонидан улар учун
имкониятлар, кредитлар, грантлар, стартап марказлари ташкил этилиб, ҳар
томонлама қўллаб-қувватлаш йўлга қўйилган.
 

Мустақилликнинг
фалсафий негизларидан бири — бу миллий
ўзликни тиклаш, тарихий мерос ва маданиятни асраб-авайлаш, умуминсоний
қадриятлар асосида барқарор фуқаролик жамиятини қуришдан иборат. Этник ва кўп
конфессияли Ўзбекистонда тинчлик ва ҳамжиҳатлик муҳити — давлат тараққиётининг
муҳим пойдевори ҳисобланади.
 

“Обод
қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари, “Янги Ўзбекистон” уй-жой мавзелари, янги
саноат зоналари ва инновацион шаҳарлар барпо этилиши жамиятнинг ҳар бир
қатламига тараққиётдан баҳраманд бўлиш имконини яратмоқда.
 

Қашқадарё
вилоятида ҳам мазкур ислоҳотларнинг амалдаги натижалари кўриниб турибди. Сўнгги
бир неча йилда шаҳар ва туманларда янги IT-парклар, тадбиркорлик марказлари,
саноат кластерлари яратилди.
 

Мактаб,
боғча ва тиббиёт муассасалари қурилди, транспорт ва коммуникация
инфратузилмалари яхшиланди. Бу эса аҳоли турмуш даражасининг сезиларли ошишига
олиб келмоқда.
 

Маълумотларга
кўра, ўтган йилда
Қашқадарёда озиқ-овқат
хавфсизлиги, экспорт салоҳияти ва камбағалликни камайтиришга қаратилган катта
лойиҳалар амалга оширилмоқда: 2 миллиард доллардан ортиқ сармоя жалб қилинган,
565 минг янги иш ўрни очилган ва 90 мингдан зиёд аҳоли камбағалликдан
чиқарилган. Шунингдек, 300 гектарлик боғчилик лойиҳалари, ягона томорқадан
ташқари яна 16 та йирик қишлоқ хўжалиги объектлари, 4 минг тонна янги мева
ҳосилини сақлаш иншоотлари ва қўшимча
иш
ўринлари яратилган. Бу аграр секторнинг барқарор ривожланишига мисол бўла олади.
 

Малайзиянинг
“Sunview Group” компанияси Қашқадарё вилоятида сув насос
станцияларини қайта тикланувчи электр манбалари билан таъминлаш лойиҳасини
амалга оширишга тайёрлигини билдирган. Бу лойиҳа энергомустақилликни кучайтириш, импорт ташқи боғлиқликни
камайтириш ва экологик жиҳатдан тоза энергетикага ўтиш йўлидаги муҳим қадамдир.
 

Ҳозирги
глобал мураккаб шароитда мустақилликни асраш, уни ҳар куни амалда мустаҳкамлаш
— барчамиздан сиёсий онг, фаол фуқаролик ва меҳнат талаб этади. Бу борада
маҳаллий кенгашлар, депутатлар, жамоат ташкилотлари, таълим ва маданият
муассасалари ўз ўрнини фаол намоён этишлари зарур.
 

Бир сўз билан айтганда, мустақиллик — бу доимий ҳаракат, изланиш ва тараққиёт сари интилишдир. Биз,
бугунги авлод, тарихий масъулиятни чуқур англаб, истиқлол меросини янада
бойитишимиз, уни келгуси авлодлар учун мустаҳкам пойдевор сифатида қолдиришимиз
керак.
 

Даврон Кесимов, 

 Демократик жараёнларни таҳлил қилиш
маркази Қашқадарё вилояти
ҳудудий бўлинмаси раҳбари, халқ депутатлари
вилоят Кенгаши депутати.