Халқ депутатлари Ромитан туман Кенгаши депутати Шохиста Мусаева ва учинчи сектор раҳбари, туман Ички Ишлар бўлими бошлиғи Жамшид Расуловлар иштирок этган сайёр қабулда Афросиёб маҳалласининг Амур Темур кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг 100 метрли қатнов қисмини асфальт қилиб беришни аҳоли кўп бор талаб қилган эди.
Туман Кенгаши депутати ва сектор раҳбарининг ташаббуси билан мурожаат ўз ечимини топди. Бугунги кун кўп қаватли уйларда яшовчилар учун байрамга айланди.
Кўп қаватли уйларнинг олди асфальт қилинди.
--Бундай имкониятдан бошимиз кўкка етди--дейди дуога қўл очаркан фахрий муаллим Убайдулла Жўраев.
Дарвоқе, одамларни рози қилишдан ҳам улуғворроқ юмуш бормикан?