Ромитан туман кенгаши депутати Чулиева Феруза 26- умумий урта таълим мактаби биносида сайловчилар билан учрашув ўтказди. Учрашувда маҳалла еттилиги туман Адлия бўлими ходими иштирок этди. Қонунларга киритилаётган ўзгаришлар, туманда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари тарғибот қилинди. Учрашув сўнгида аҳолини қийнаб келаётган муаммо ва таклифлар ўрганилиб туман Кенгаши котибиятига тақдим қилинди. Ушбу масалалар халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялар томонидан ўрганилиб натижаси тўғрисида тегишли тартибда сайловчиларга маълум қилиниши тушунтирилди.